Font-sizeA A A
Site colors:AA

Ўзбекистон Республикаси ва Россия Федерацияси ўртасида хамкорлик битимлари

Савдо –иқтисодий ва инвестициявий ҳамкорликни ривожлантириш мақсадида 2019 йил 21 апрель куни вилоятимизга Россия Федерациясининг“Пермский Край” Хукумат раиси ўринбосари - Савдо ва тадбиркорлик бўйича Вазири Чибисов Алексей Валерьевич бошчилигида “Пермский Край” хукумат вакилари ва 13 нафар  йирик ишлаб чиқариш корхоналар рахбарлари вилоятимизниг йирик ишлаб чиқариш корхоналарива тадбиркорлар билан савдо-иқтисодий алоқаларни ўрнатиш учун ташриф буюрдилар.

         Жорий йилнинг 22 апрель куни Фарғона шаҳар “Азия” мехмонхонасининг конферециялар залида икки давлат тадбиркорлари ўртасида учрашув ўтказилди.Учрашувда вилоят Хокими биринчи ўринбосари Тошпулатов Фарход Муродович бошчилигида Савдо-саноат палатаси Фарғона вилоят бошқармаси бошлиғи О.Атабаев, “Фарғона синов ва сертификатлаштириш маркази” ДК директори А.А.Абдуллаев, ҳамда вилоятимизнинг 15та йирик корхона рахбарлари ва тадбиркорлар қатнашдилар.

Тадбир давомида Пермский Крайдан ташриф буюрган меҳмонлар томонидан ўзларининг ишлаб чиқариш салохиятилари ва хизматлари бўйича тақдимотлар намойиш бўлиб ўтди.

Тадбир сўнгида вилоятимиз тадбиркорлари билан “В2В” форматида учрашув ўтказилди. Унда вилоятимизда фаолият олиб бораётган

-“Фарғонаазот” АЖ корхонаси Пермнинг “Уралнефтегаз” МЧЖ корхонаси,«Становление» Малака ошириш маркази билан, ҳамда “Вектор-ПМ” МЧЖ корхонаси билан вазн ўлчаш ускуналари бўйича келишувга эришилди;

- “Фарғона Нефтни қайта ишлаш” заводи “Вектор-ПМ” МЧЖ корхонаси билан вазн ўлчаш ускуналари бўйича, ҳамда ПАО НПО “Искра” компаниясининг компрессорли ускуналари бўйича келишувга эришдилар;

- “Униформ плюс” корхонаси “Русская спецодежда” компанияси билан текстиль йўналиши бўйича келишувга эришди;

-“Фарантикор” корхонаси “ПЛПК” МЧЖ компанияси билан қайта ишланган тахта махсулотлари бўйича келишувга эришилди;

- “Фарғона Кимё заводи” “Вектор-ПМ” МЧЖ корхонаси билан вазн ўлчаш ускуналари бўйича, «Становление» Малака ошириш маркази билан, ҳамда ПАО НПО “Искра” компаниясининг насосли ускуналари бўйича келишувга эришдилар;

- Қўқон ЭИЗда жойлашган “Стафин плюс Коканд” корхонаси “Прикладная химия” Илмий-лойиҳавий марказ билан вилоятимизда инновацион лойиха яратиш бўйича келишувга эришдилар ва тез кунларда Пермь шаҳрига иш юзасидан сафарга боришни режалаштирдилар.Қўқон ЭИЗ раҳбари “Чусовский завод по восстановлению труб” МЧЖ компанияси билан, “Шаффоф омадли саноат” корхонаси “Русская спецодежда” компанияси билан текстиль йўналиши бўйича келишувга эришди;

- “Фарғона Магистрал газ қувирлари” корхонаси “Чусовский завод по восстановлению труб” МЧЖ компанияси билан;

- “Замин Декор” корхонаси “ПЛПК” МЧЖ компанияси билан тахта ва тахта махсулотларини юртимизга импорти бўйича келишувга эришдилар.

      Семинар давомида “Фарғона синов ва сертификатлаштириш маркази” ДК  директори А.А.Абдуллаев  иштирокчиларга  хозирги кунда соҳамиз бўйича қабул қилинаётган хукумат қарор ва фармойишлари, Ўзбекистон Республикаси Президентининг 12.12.2018 йилдаги 4059-сонли “Техник жихатдан тартибга солиш, стандартлаштириш, метрология, сертификатлаштириш сохасини янада ривожлантириш чора-тадбирлари тўғрисидаги” Қарорини ва унда тадбиркорларга  белгиланган имтиёзлар  хақида,  қишлоқ хўжалик маҳсулотларига  “GLOBAL G.A.P” халқаро стандартини   жорий этиш ва сертификатлаштириш, сифат менежменти тизимини халқаро ва миллий ISO 9001:2015 сертификатларини авфзалликлари хусусида маъруза ўқиб эшиттирди. Марказнинг Озиқ-овқат синов лабораториясида жахон талабларига мос келадиган дунё тан оладиган  давлатлараро меъёрий хужжатлар асосида синовлар ўтказиш ва баённомасини тузиш мақсадида Қирғизистон давлати билан қўшма ташкилланган лаборатория ILAC арафасида турганимиз хақидаги янгилик барча  қишлоқ-хўжалик маҳсулотларини етиштирувчи, қайта ишловчи ва экспорт қилувчи корхона рахбарлари хурсандчилик билан кабул қилишди.  Сабаби  бу билан анча маблағ, вақт тежамкорлиги ва ортиқча оворагарчиликларни олди олинди.  Юқорида имзоланган келишувлар асосида олиб бориладиган барча хамкорликдаги  ишлар мамлакатимиз равнақи юксалишига, иқтисодиёт ва  экспорт салоҳиятини  кўрсаткичларини ошишига, хорижий инвестиция лойиҳаларини амалга ошириш, янги иш ўринларини яратилишига  қаратилган.

Apr 21, 2019
89