Font-sizeA A A
Site colors:AA

Видеоконференция шаклидаги семинар ташкил этилди

2019-2020 йилларда “Ўзстандарт” агентлиги ва Беларусь Республикаси Давлат стандартлаштириш қўмитаси ўртасидаги Ҳамкорлик дастурини амалга ошириш доирасида жорий йил 29 май куни “Газ аралашмаларининг сертификатлаштирилган стандарт намуналаридан фойдаланган ҳолда ўлчаш натижаларининг метрологик кузатилувчанлиги” мавзусида видеоконференц-алоқа  режимидаги семинар ташкил этилди.

БелГИМ томонидан сектор бошлиғи – А.М. Мирончик ушбу семинарни бошқарди.

Ушбу семинарда 20дан ортиқ Ўзбекистон Миллий метрология институти мутахассислари, шу жумладан “Аккредитация маркази”нинг мутахассислари ҳам иштирок этдилар.

Маълумот учун: Стандарт намуна – бу белгиланган тартибда тасдиқланган, унинг хоссаси ва/ёки таркибини тавсифлайдиган битта ёки ундан кўп катталикларнинг белгиланган қийматларига эга бўлган модда намунаси кўринишидаги ўлчаш воситаси.

Ушбу семинарда газ аралашмалари таркибининг сертификатлаштирилган стандарт намуналари ёрдамида газаналитик ўлчаш воситаларининг метрологик кузатилувчанлиги ўрнатиш масалалари муҳокама қилинди. Шунингдек газ аралашмаларининг метрологик тавсифларини ўрнатиш масалалари, уларнинг бир жинслилигини, барқарорлигини ва ҳ.к. аниқлаш усуллари ҳам кўриб чиқилди.

May 31, 2019
86