Тадбиркорлик субъектларига қулай шароитлар яратиш мақсадида "Ўзстандарт" агентлиги томонидан стандартлаштириш бўйича меъёрий ҳужжатлар лойиҳаларини экспертиза қилиш бўйича янги интерактив хизмат жорий этилди.

Эндиликда стандартлаштириш бўйича меъёрий ҳужжатларни ишлаб чиқувчилар бутун республика бўйлаб меъёрий ҳужжат лойиҳаларини онлайн режимда public.standart.uz сайти (“Стандартни рўйхатга олиш” хизмати) орқали "Ўзстандарт" агентлигининг Стандартлар Институтига экспертиза қилиш учун юборишлари мумкин. Ариза тўлдирилиб, унга норматив ҳужжатнинг электрон шакли илова қилингандан сўнг мижозларга хизмат учун ҳақ тўлаш учун зарур бўлган молиявий ҳужжатларни онлайн режимда расмийлаштириш, шунингдек, эксперт хулосасини электрон кўринишда олиш имконияти мавжуд бўлади. Давлат интерактив хизматидан фойдаланиш учун мижозлар Ўзбекистон Республикаси ягона идентификация қилиш тизимидан (id.gov.uz) рўйхатдан ўтиши лозим.

Қўшимча маълумот олиш учун "Ўзстандарт" агентлигининг Стандартлар Институтига
71 253-18-44, 90 966-11-99 телефон рақамлари орқали мурожаат қилиш мумкин.