Font-sizeA A A
Site colors:AA

Тадбиркорлик субъектлари учун яна бир қулайлик яратилди.

Стандартлар институти фаолиятида тадбиркорлик субъектларига қулайлик яратиш мақсадида, стандартлаштириш бўйича хизмат кўрсатишни интерактив шакилда амалга ошириш имкониятлари янада кенгайтирилмоқда.

 

Меъёрий ҳужжатларни ишлаб чиқувчи вазирлик, идора ёки тадбиркорлик субъектлари юртимизнинг исталган ҳудудидан public.standart.uz электрон манзили орқали стандартлаштириш бўйича барча меъёрий ҳужжатларни экспертизадан ўтказиш учун  ушбу ҳужжат лойиҳаларни электрон шаклда юборишлари, шартнома ҳамда экспертиза хулосаларини электрон кўринишда олишлари учун имконият яратилди.

Бу эса ортиқча оворагарчиликларни олдини олиб, юртимизнинг узоқ вилоятларидан Стандартлар институтига келиб юрмасдан, стандартлар лойиҳалари экспертизасига доир мурожаатларни сифатли ва ўз вақтида амалга ошириш имконини беради.

Aug 7, 2019
82