Font-sizeA A A
Site colors:AA

Шуруп ва саморезлар экспортига кўмак берилди

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2018 йил  Фарғона вилоятига ташрифи якунлари бўйича қабул қилинган баёнларига киритилган  “2018-2019 йилларда амалга оширилиши белгиланган саноат, қишлоқ хўжалиги ва хизмат кўрсатиш соҳаларини ривожлантиришга  оид инвестиция лойиҳалари тўғрисидаги Дастур” тасдиқланган. Ушбу Дастурга киритилган  вилоятнинг шаҳар ва туманларида инвестиция киритиш йули билан қуриб битказилган ёки ҳозирги кунларда лойихани амалга ошириш ишлари якунланаётган  корхоналарда  “Фарғона синов ва сертификатлаштириш маркази” Давлат корхонасидаги Маҳсулотларни экспорт қилишга кўмаклашиш бюроси ва тегишли мутахассислар таркибидан  иборат ишчи гурух томонидан жойига бориб ўрганишлар ўтказиб, соҳага оид муаммолари аниқланган тақдирда, бартараф этишда амалий кўмак бериб келинмоқда.

Бунга мисол,  Туркия давлати инвесторлари билан биргаликда Фарғона вилояти Марғилон шаҳрида 2019  йил 1 апрелдан  ўз фаолиятини бошлаган, йиллик қуввати 4200 тонна маҳсулот ишлаб чиқаришдан иборат "Gold valley metall product" МЧЖ жойига бориб ўрганилганда, корхона томонидан ишлаб чиқарилаётган  турли ўлчамдаги замонавий шуруп ва саморезларни Россия давлатига экспорт қилиш жараёнида  ISO 9001:2015 сифат менежменти тизимини сертификати талаб этилганлиги аниқланди. МЭҚК бюро вакили  томонидан жараённи хужжатлаштириш ишларига ёрдам берилди ва СМС идораси томонидан апрел ойида ISO 9001:2015  №UZ.SMT.04.045.09920 сонли сертификат расмийлаштирилди. Марказ директори А.Абдуллаев иштирокида корхона рахбарига СМТ сертификати тақдим этилди. Келгусида ишлаб чиқарилаётган турли ўлчамдаги замонавий шуруп ва саморезлар синовдан ўтказиш мақсадида замонавий синов воситалари билан жихозланган халқаро даражада аккредитланган синов лабораторияси ташкил этиш масаласида келишилди, ҳамда  Ўзбекистон Республикаси Президентининг  2018 йил 12 декабрдаги “Техник жиҳатдан  тартибга солиш, стандартлаштириш, сертификатлаштириш ва метрология тизимларини янада ривожлантириш  чора-тадбирлари тўғрисида” ги ПҚ-4059-сонли Қарорини  моҳияти ва  белгиланган имтиёзлари хақида тушунтириш берилди.  МЭҚК бюро томонидан  экспортёр корхонага яқиндан ёрдам берилди, ортиқча оворагарчиликка чек қўйилди, экспорти жараёнини узлуксизлиги таъминланди. Натижада Россия давлати билан 10 минг долларлик шарнома тузилди.

Jun 1, 2019
166