Font-sizeA A A
Site colors:AA

OʻzLiDeP депутатининг таклифи билан энди тезюрар поезд Олтиариқда ҳам тўхтайди

OʻzLiDeP депутатининг таклифи билан энди тезюрар поезд Олтиариқда ҳам тўхтайди
 
Йўлларнинг нафақат иқтисодий, балки ижтимоий-сиёсий жиҳатдан ҳам аҳамияти каттадир. 
 
Шу маънода Ангрен – Поп электрлаштирилган темир йўли ҳар бир ватандошимиз қалбини ғурурга тўлдирган йирик лойиҳалардан бири бўлди.
 
Ушбу йўл Фарғона водийси вилоятларига поездда юк ва йўловчи ташиш имконини бермоқда. Шунингдек, Ўзбекистоннинг чет давлатларга чиқиш ва экспорт имкониятини, юртимизнинг транзит ролини кенгайтириш борасидаги салоҳиятини кескин оширишга ҳам хизмат қилмоқда.
 
Поезд Ангрен, Поп, Қўқон ва Марғилон шаҳарларидаги бекатларда тўхтаб ўтар эди. Эндиликда йўловчиларга яна бир қулайлик яратилмоқда. Яъни, Халқ депутатлари Фарғона вилояти Кенгашидаги ЎзЛиДеП депутатлик гуруҳи аъзоси, Ўзбекистон Қаҳрамони Лола Муротова “Ўзбекистон темир йўллари” акциядорлик жамияти бошқарувчисига мазкур поездни темир йўлнинг Олтиариқ бекатида ҳам тўхтаб ўтиши таклифини билдирди.
 
Фидойи депутатнинг таклифи “Ўзбекистон темир йўллари” акциядорлик жамияти мутахассислари томонидан ўрганилиб, 2019-2020 йиллар учун янги поездлар ҳаракати жадвали тузилаётгани ҳамда 2019 йил 8 декабрдан бошлаб фойдаланиши режалаштирилаётгани маълум қилинди. 
 
Шунингдек, депутатнинг таклифи инобатга олиниб, янги ҳаракат жадвалида Олтиариқ темир йўл бекатида “Тошкент-Андижон” тезюрар йўловчи поезди, “Тошкент-Андижон”, “Андижон-Бухоро”, “Андижон-Хива”, “Андижон-Термиз” поездлари 3 дақиқадан тўхтаб ўтиши режалаштирилди. Албатта, бу қулайликдан олтиариқликлар манзур бўлмоқда. 
 

 

Боиси тезюрар поезднинг Олтиариқ туманида ҳам тўхтаб ўтиши туманнинг иқтисодий қудрати, туризм салоҳияти юксалишига, халқимиз турмуш фаровонлиги бундан-да юксалиб, Олтиариқнинг ҳам халқаро майдондаги нуфузи ортишига хизмат қилиши билан янада аҳамиятлидир!

 

Oct 29, 2019
30