Шу мақсадларга эришиш учун “Ўзстандарт” агентлиги Истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш жамиятлари Федерацияси билан яқиндан ҳамкорлик қилмоқда.

Агентлик ва Федерация раҳбарлари ўртасида бўлиб ўтган учрашув дўстона ва самимий руҳда кечди. Мулоқот чоғида ҳар икки томон бозорларимиз ва истеъмолчиларимизни сифатли маҳсулотлар билан таъминлаш, замонавий лабораторияларни ташкил этиш орқали маҳсулот синовларини ўтказиш ва оммавий ахборот воситалари орқали тарғибот ишларида янада ҳамкорликни кучайтиришга келишиб олдилар.