Font-sizeA A A
Site colors:AA

ИСО стандартлари стратегияси бўйича минтақавий семинар ўз ишини бошлади

Пойтахтимизда “Ўзстандарт” агентлиги ва ISO ташкилоти ҳамкорлигида ИСО стандартларидан фойдаланиш, уларни тарқатиш ва маркетинг стратегияси бўйича халқаро тренинг семинар бўлиб ўтмоқда.

Тадбирда Халқаро стандартлаштириш ташкилоти (ISO) экспертлари Кэти Бёрд ва Томас Тарун ҳамда стандартлаштириш соҳасида фаолият юритаётган 15 дан ортиқ давлат вакиллари иштирок этишмоқда. Улар Албания, Босния ва Герцеговина, Молдавия, Черногория, Сербия, Арманистон, Грузия, Шимолий Македония, Украина, Озарбайжон, Қозоғистон, Белорусия ва Қирғизистон давлатларидан ташриф буюришган.

  

Анжуман иштирокчилари мамлакатимизда стандартлаштириш соҳасини кенг ривожлантириш, мавжуд ISO техник қўмиталарида стандартларни ишлаб чиқишда бевосита иштирок этиш, ISO халқаро стандартларни жорий этиш орқали ички бозорни сифатли ва хавфсиз маҳсулотлар билан таъминлаш, халқаро стандартларни жорий этиш асосида соҳаларга хорижий инвестициялар киритиш масалалари атрофлича муҳокамага қилинмоқда.

Jun 18, 2019
65