Font-sizeA A A
Site colors:AA

Хитойлик инвесторлар билан фойдали учрашув

Марказ синов комплекси базасини янада мустахкамлаш, синовлар қамровини кенгайтириш, марказга тўғридан-тўғри инвеститсия жалб қилиш ва синовларни халқаро даражага олиб чиқиш юзасидан қилинаётган ишлар самараси ўлароқ жорий йилнинг 16-май санасида Пекин шаҳридан “Biejing waltz internation business management and operation co LTD” ташкилотининг вакиллари марказга инвеститсия киргазиш юзасидан таклифга биноан ташриф буюрдилар.

Инвесторлар “Фарғона синов ва сертификатлаштириш маркази” ДК билан биргаликда саноат маҳсулотларини синаш бўйича замонавий лаборатория очиш таклифига ижобий фикрлар билдирдилар ва хамкорликга келишувга эришилди.

Хозирда Хитойдан 41 минг долларлик синов ускуналари келтирилди.

Инвесторлар томонидан эндиликда яна 2 миллион долларлик синов ускуналари харид қилишга розилик билдирдилар.

Jun 1, 2019
78